Кўп бериладиган саволлар

RSS
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
167

Одатда, лизинг компаниялари лизинг суммасига нисбатан шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкани тўлиқ муддат давомида ҳисоблайди. Масалан, автотранспорт нархи 100 млн сўм, 3 йилга йиллик 15 фоиздан дегани сиз лизинг қарзингизни камайтирганингиздан қатъий назар ҳар йили 15 млн.сўмдан фоиз бўйича устама тўловларни тўлашингизни англатади. Баъзи ҳолларда эса муддатидан олдин сўндириш имконияти шартномада кўзда тутилмайди. Банк кредитида эса сиз кредит суммасидан эмас, балки қолдиғига нисбатан фоиз тўловларни амалга оширасиз.

Шунингдек, лизинг хизматидан фойдаланаётганда лизинг компанияси хизмат ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа харажатларга олдиндан аниқлик киритиб, лизингни тўлиқ қийматини ҳисоблатинг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
165
Ҳа мумкин. Фуқаролик кодексига биноан мажбуриятни/қарзни учинчи шахсга ўтказиш имконияти мавжуд бўлиб, бундай ҳолатда сизга қарзни ўтказаётган банк бундай амалиётни бажаришга рози бўлиши керак ва сизни потенциал қарздор сифатида тўлиқ ўрганишга ҳақли. Кредит қолдиғи бошқа шахсга сотилаётганда янги қарздор кредит бўйича барча тўловларни, жумладан муддати ўтган қарздорликлар ва пеняларни тўлаш мажбуриятини олади. Кредит таъминотига турган уй ўз-ўзидан тақиқдан чиқарилмаган ҳолда уйнинг эгалик ҳуқуқи янги қарздорга ўтади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
191
Банк ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловалари орқали ўтказилган ҳар бир операция бўйича электрон квитанция (чек, мемориал ордер) шаклланади ва у тўлақонли тўловни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу электрон ҳужжатни операцияни амалга оширишингиз биланоқ ёки мобил илованинг мониторинг бўлими орқали юклаб олишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
248

Жорий йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчилар* томонидан
25 ёшдан ошмаган ёшларни иш билан таъминлаганлиги учун уларга солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Солиқ имтиёзи: корхонанинг ўз ёш ходимлари учун тўлаган ижтимоий солиқ суммаси (12 фоиз) Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

* бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
160
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ўз ҳисобварағларидаги пулларни банк кассаларидан чек орқали ечиб олишлари мумкин. Мазкур операция учун банк комиссион тўлови мавжуд бўлиши мумкин. Банк комиссиялари тарифи билан олдиндан танишиб чиқиш ҳуқуқига эгасиз. Ушбу комиссион тўловлар миқдори ва тури ҳисобварақ очиш бўйича тузилган шартномада ҳам кўрсатилади. Корпоратив картадаги маблағлар корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондириш учун товар ва хизматлар сотиб олишга сарфланиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
176
Картадан картага пул ўтказиш учун маблағларни жўнатувчига қабул қилувчининг банк картаси 16 талик рақами ва жўнатмани юборишдан олдин текшириш учун банк картаси эгасининг исми фамилиясини билишини ўзи етарли. Агар банк картаси бўйича бошқа маълумотлар (амал қилиш муддати) интернетда ёки бегона шахсларни қўлига тушиб қолса, банк картасини бегона мобил иловага улаб ишлатишга уруниш эҳтимоли мавжуд. Ушбу уруниш жараёнида банк картаси эгасига тасдиқловчи коддан таркиб топган смс хабарнома юборилади, зеро барча банк операциялари банк картаси уланган телефон рақамига юборилган бир марталик кодлари орқали тасдиқланади.
Бундай вазиятда банк картаси эгаси ўз телефон рақамига келган смс тасдиқномаларни ҳеч кимга ошкор этмаса, банк картасидаги маблағлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади. Банк картасининг пин-коди, банк операциялари (масалан, смс хабарномани ёқиш, мобил иловага картани улаш, картадан картага пул ўтказиш, бошқа тўловларни амалга ошириш) бўйича бир марталик тасдиқ кодлари маблағларингиз қулфи ҳисобланади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
196
Тўғридан-тўғри Visa халқаро картасига пул қабул қилиш учун банкнинг свифт коди, транзит ҳисобварағи ва хорижий валютадаги шахсий ҳисобварағингиз реквизитларини жўнатувчига маълум қилишингиз зарур. Бугунги кунда халқаро пул ўтказмаларини халқаро пул жўнатиш тизимлари орқали Uzcard ва Humo банк карталарига қабул қилиш мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
158
Тижорат банклари молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда, жумладан мижозларга хизмат кўрсатиш тарифларини ўрнатишда мустақилдир. Бундай комиссион тўловлар ҳақида сиз олдиндан тўлиқ маълумот олишга ҳақлисиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
52
Акциялар - бу эгасига (акциядорга) компаниянинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи молиявий воситалардир. Компаниянинг бу қисми акциялар шаклида тақдим этилади ва уни биржада сотиш ёки сотиб олиш мумкин. Акциядорлар акциялар нархининг ошиши ва компания томонидан тўланадиган дивидендлардан фойда олишлари мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
94
Акциялар ҳам, облигациялар ҳам қимматли қоғозлар бўлишига қарамай, улар ўртасида мутлақ фарқ мавжуд. Акция ўз эгасининг (акциядорнинг) жамиятдаги эгалик улушини тасдиқловчи ва акциядорга жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва/ёки дивидендлар олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз; облигация эса компаниянинг облигация эгаси олдидаги қарз мажбуриятларини белгилайди ҳамда компаниядаги улуш билан, фойдани тақсимлаш ёки компанияни бошқариш билан боғлиқ эмас.
Шунга кўра, ушбу қимматли қоғозларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эгалари мазкур воситалар томонидан тақдим этилган даромадлар, унинг ҳажми, тўлаш даврийлиги ва тартиби, шунингдек даромадлар ва хавфларнинг кафолатлари, шу жумладан компания фаолиятига таъсир қилиш имкониятлари бўйича турли хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга.
Ҳулоса қилиб айтганда, акциядорлар компаниянинг шерик эгалари, облигация эгалари эса кредитор (қарз берувчи) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тайёрланди

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
127

Инфляция - бу ИНИ индекси билан ўлчанадиган иқтисодиётдаги истеъмол нархларининг ўзгариши. Агар индекс 100 дан катта бўлса, бу инфляция, агар у камроқ бўлса, дефляция.

ИНИ - истеъмол нархлари индекси, маълум вақт оралиғида бутун мамлакат бўйлаб товарлар ва хизматлар тўплами нархининг ўзгаришини кўрсатади. Ҳар бир шахс, оила ўзининг шахсий истеъмол саватига ва шунга мос равишда ўз инфляциясига эга. Аммо, агар биз барча Ўзбекистонликларнинг ўртача истеъмол саватини ҳисобламоқчи бўлсак, унда мамлакатимиз аҳолиси энг кўп сотиб оладиган товарлар ва хизматларнинг ўртача тўпламини тасаввур қилишимиз мумкин. Ҳозирда ушбу саватдан 510 та товар ва хизматлар ўрин олган. ИНИ товарлар таннархидаги ўзгаришларни уларнинг истеъмол саватидаги вазнини ҳисобга олган ҳолда жамлайди. Шу сабабли, кундалик ҳаётимизда маълум маҳсулотларнинг айримларининг нархлари умумий ИНИдаги нарх кўрсаткичига нисбатан кўпроқ қимматлашган ёки арзонлашган бўлиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
88
Истеъмол товарларининг бир қисми мамлакатимизга хориждан келтирилади. Хорижий ҳамкорлар томонидан ушбу товарларнинг нархи оширилганида, бу товарларнинг ички бозордаги якуний қиймати ҳам ошади, чунки импорт қимматлашади. Шунингдек, импорт инфляцияси миллий валюта курсининг кескин қадрсизланишини, энергия ва халқаро транспорт харажатларининг ошишини, дунё миқёсида муҳим истеъмол товарларининг етарли даражада таъминланмаслигини ва шу кабиларни юзага келтириши мумкин, бу пировардида ички истеъмол бозоридаги нархларда ўз аксини топади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
154

Мол-мулкларни сотиб олишдан олдин, ушбу мол-мулк тўғрисида гаров реестридан онлайн режимда маълумот олиш мумкин. Хизмат ҳақи бепул.

Бунинг учун биринчи навбатда, garov.uz сайтига киринг. Сайтнинг онлайн хизматлар бўлимидан “Ёзувни излаш” тугмасини босинг. Мулк бўйича маълумотларни, яъни кадастр рақами ёки автотранспорт кузов рақамини киритинг. Кўчирма олиш тугмасини босиб, гаровга қўйилган мол-мулк бўйича тўлиқ маълумотларни юклаб олиб, танишиб чиқишингиз мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
177

Халқаро свифт орқали пул жўнатмаси маҳаллий банкдаги валютада ҳисобварағидан чет элдаги бирор бир ташкилот ёки шахснинг банк ҳисобварағига валюта жўнатиш тури ҳисобланади.

Свифт орқали жўнатмани амалга ошириш учун хорижий мамлакатдаги пул қабул қилувчининг банк реквизитлари (жўнатмани қабул қилувчи банк, банк свифт коди ёки IBAN рақами, қабул қилувчи шахс тўлиқ исми шарифи, манзили, ҳисобварағи, тўлов мақсади) ни тўлов топшириқномасига киритиш лозим. Бундай жўнатмаларда маҳаллий ва хорижий банкнинг комиссион тўловалари мавжуд. Улар BEN, OUR, SHA турларига бўлинади. Бунда,

BEN – барча коммиссион тўловлар жўнатма суммасидан ечиб олинади, яъни пулларни қабул қилувчи жўнатма суммасига нисбатан камроқ сумма қабул қилади;

OUR – барча коммиссион тўловлар жўнатувчи ҳисобидан амалга оширилади, яъни пулларни қабул қилувчи жўнатмани тўлиқ суммада қабул қилади, коммиссион тўловлар эса жўнатувчининг ҳисобварағидан ечиб олинади;

SHA – жўнатувчи ўз маҳаллий банки комиссион тўловларини амалга оширади, қабул қилувчи эса хорижий банк комиссион тўловларини тўлайди ёки жўнатма суммасидан чегириб қолинади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
120
Баъзи ҳолатларда бундай техник носозликлар содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда аввало сиз тўловни амалга оширган ташкилотингизга алоқага чиқиб, вазият ҳақида хабар беришингиз ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи электрон квитанция нусхасини тақдим этишингиз зарур. Масъул ходим тўлов ҳолатини текшириб, сизнинг мурожаатингизга асосан маблағларни банк картангиз ҳисобварағига ёки тегишли ҳисобрақамга кирим қилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
101

Марказий банк иқтисодиётнинг жорий ҳолатини – ялпи ички маҳсулот, аҳолининг ички харид фаоллиги, жамғармалар, кредитлар, иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражаси, пул массаси ҳажми, валюта курси, ташқи инфляция таъсири ва шу каби маълумотларни ўрганиш орқали, 1-8 мавсум учун олдиндан ўрта муддатли инфляция прогнозларини ишлаб чиқади. Шунга асосланиб, асосий ставкани ошириш / камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Унинг ошиши иқтисодиётда пул нархининг ошишига олиб келади, бу эса истеъмол талабини ушлаб туришга ва инфляция талаб омиллари таъсирида юзага келган бўлса, нархларга босимни юмшатишга ёрдам беради, пасайиш эса, аксинча, талабни рағбатлантиради. Бу ишлаб чиқарувчиларни харажатларни оширишга ва нархларни оширишга мажбур қилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Марказий банк ставкасининг ошиши ёки пасайтирилиши миллий валюта курсини ё номинал жиҳатдан мустаҳкамлайди ёки заифлаштиради, бу эса, ўз навбатида, товарларни арзонроқ ёки юқори нархда импорт қилиш имконини беради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
83

Инфляция омилларидан бири келажакдаги инфляцияни кутишдир. Иқтисодиётнинг барча агентлари - уй хўжаликлари, фирмалар ва давлат нархлар ошишини кутишса, нархлар кўтарилади, чунки деярли барча ишлаб чиқарувчилар ҳар доим ўз товарларини юқори нархда сотишдан манфаатдор. Шунинг учун Марказий банкка инфляция прогнозларини эълон қилиш орқали бир неча даврлар учун олдиндан инфляция кутилмаларини бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу прогнозлар орқали тадбиркорлар келажакдаги ишлаб чиқариш харажатларини, истеъмолчилар эса якуний харажатларни ҳисоблай оладилар, бу эса инфляциянинг тезлашишига йўл қўймайди. Шундай қилиб, инфляцион кутилмалар қатъий белгиланган ёки бошқача қилиб айтганда, "ўрнатилган" бўлиб, бу Марказий банкнинг иқтисодиётдаги нархларни барқарорлаштириш бўйича ишини янада соддалаштиради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
135
Агар сиз хусусий корхоналардан автомобил ёки бошқа турдаги мулкларни лизингга сотиб олишга қарор қилсангиз, аввало шартнома билан чуқур танишиб чиқинг, зарур ҳолларда мутахассис маслаҳатини олинг. Тўловларни эса фақатгина лизинг компанияси ҳисобрақамига банк кассаси ёки мобил иловалар орқали тўланг, шундагина асослантирилган ҳужжат, яъни квитанция орқали тўловларни ўз вақтида амалга оширганингизни исботлай оласиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
128
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари ҳақи ундирилишига йўл қўйилмайди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
146
Интернет провайдери учун ўтказилган тўловни қисман қайтариш имкони мавжуд эмас, аммо уни тўлиқ бекор қилиш амалиёти баъзи тўлов ташкилотлари мобил иловалари (Click, Payme) ёки веб-сайтига мурожаат қилиш (Paynet) орқали мумкин. Хато тўловларни бекор қилиш бўйича аризалар ҳар бир тўлов ташкилоти томонидан белгиланган муддатлар ичида қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X