Кўп бериладиган саволлар

RSS
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
116
ВМ-373-сонли қарор билан тасдиқланган низомнинг 40-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот ва хизматлар учун тўловлар банк томонидан уч банк иш кунида маҳсулот етказиб берувчига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади деб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари сиз ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб бериш имконияти ҳам мавжуд.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
75
Ҳа албатта ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси керак. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасисиз кредит ажратишнинг имкони йўқ. Бундай холарда сиз маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига мурожаат қиласиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
77
Таъминотчи томонидан етказиб берилган маҳсулот сифатсиз бўлган тақдирда таъминотчига маҳсулотларини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарган ҳолда ушбу таъминотчи билан тузилган шартнома қарз олувчи томонидан “Smart Market” электрон савдо майдонида бекор қилинади. Шундан сўнг бошқа таъминотчи билан қайта танлов асосида шартнома имзоланиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
108
Таъминотчи корхона билан олди-сотди шартномаси smart-market.uz интернет сайти орқали тузилади. Бунда банк билан тузилган кредит шартномаси рақами ва санаси (кредит шартномаси ЭРИ калит орқали томонлар томонида тўлиқ имзоланган бўлиши шарт) ҳамда имзолаш учун ЭРИ калити зарур бўлади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
77
Кредит шартномасини бекор қилиш учун таъминот шартномаси тузилмаган бўлиши шарт. Агар таъминот шартномаси тузилган ва имзоланган бўлса, биринчи навбатда таъминот шартномасини бекор қилиб сўнг кредит шартномани бекор қилиш мумкин.Кредит шартномасини бекор қилиш бўйича битим тўлиқ имзолангандан сўнг имтиёзли кредит олиш учун онлайн топширилган ариза ва ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ҳам автоматик тарзда бекор бўлади. Кредит шартномасини бекор қилган аризачига oilakredit.uz платформасига қайта ариза топшириш имконияти очилади. Кредит шартномасини бекор қилиш аризачи ёки банк томондан амалга оширилади. Қайси тараф биринчи кредит шартномасини бекор қилиш учун битимни расмийлаштирса, ўша тараф биринчи имзолайди. Кредит шартномаси тижорат банки томонидан бекор қилинса, биринчи банк бошқарувчиси имзолайди, сўнгра аризачи битимни имзолайди. Агар аризачи томонидан кредит шартномасини бекор қилинса, биринчи аризачи, сўнгра тижорат банк бошқарувчиси битимни имзолайди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
85
Йўқ. Таъминотчи корхона томонидан сизга маҳсулот (хизмат)лар тўлиқ етказиб берилгандан сўнг ҳоким ёрдамчиси мониторинг ўтказиб далолатнома бириктиради дастурга шундан сўнг, ушбу далолатномага асосан тўлов амалга оширилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
78
Кредит олиш учун 18 ёшга тўлган бўлиш керак. 18 ёшга тўлмаган фуқаролар номидан ариза берилганда скоринг тизими орқали автоматик равишда ариза рад этилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
92
Мумкин. Сабаби, ҳоким ёрдамчиси жойига чиқиб мониторинг қилганидан сўнг ҳам маҳсулотни таъминотчига қайтариб бериб, нақдлаштиришга интилиш ҳолатлари мавжуд. Мазкур ҳолатларни аниқлаш ёки олдини олиш учун банк филиаллари ходимлари жойига чиқиб ўрганиши мумкин ҳамда ўрганиш натижаларига кўра кредит мақсадсизлиги аниқланса, тегишли далолатнома расмийлаштиради. Шу билан бирга, агар кредит мақсадлилиги таъминланмаса ёки банк талабига кўра кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилмаса, банк томонидан айбдорларга нисбатан чора кўрилиши юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиниши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
71
Мижоз томонидан ариза тасдиқланмаган бўлса, www.oilakredit.uz ягона электрон платформаси орқали қайтадан “ариза юбориш” ҳаволасига кирилади. Аризани қайта юборишни бошлаганда, “Сизнинг тасдиқланмаган аризангиз бекор қилинишини хоҳлайсизми” – “Ҳа” ёки – “Йўқ” бўлимлари чиқади. “Ҳа” тугмаси белгиланганидан сўнг аввалги ариза автоматик тарзда платформа базасидан ўчирилади!

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
80
ПҚ-39-сонли қарорнинг 2-банди 7-хатбошида ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмаслиги қайд этилган.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
70
Ушбу ҳолатда Сиз хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг вилоят бошқармасига ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларига оғзаки ёки ёзма мурожаат қилишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
72
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (ВМ 373-сонли низом ссылка қўйиш керак) қарорлари, Дастурлар ижроси бўйича ўтказилган йиғилиш баёнларида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари дастур доирасида етказиб берилаётган маҳсулотлар нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиши, бунинг учун “маркетплейс” тизимида ҳалол таъминотчилар фаолиятини назоратга олиш, товарларнинг муддатида ва сифатли етказиб берилишини таъминлашга шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли мазкур ҳолатда Сиз ҳудудий ҳокимликларга мурожаат қилишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
68
Ҳудудингиздаги Марказий банк бош бошқармасининг ишонч телефонларига мурожаат қилган ҳолда бу ҳолатни бартараф этсангиз бўлади. Бу бўйича Марказий банк Сизга қайси банкдан қанча кредит олганингиз, скоринг тизими орқали кредит қарздорлигингиз, кредит тарихингиз ҳамда кредит бўйича қўшимча маълумотлар олишингизда амалий ёрдам кўрсатади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
107
Ушбу ҳолатда фаолият жойига борган ҳолда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла вакиллари иштирокида далолатнома тузилади ва далолатнома хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Ўз навбатида, банк мақсадсиз ишлатилган кредитларни муддатидан олдин ундириш чораларини кўради. Шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган бўлсангиз дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
86
Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисми ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда ҳамда ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
281
Жавоб: ПҚ-39-сонли қарор бўйича  белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида таъминотсиз кредит олишингиз мумкин. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
Бундан ташқари 50 миллион сўмгача гаровсиз:
– аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига;
– махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун кредит олишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
94
Мумкин. Бунда ҳоким ёрдамчиси тавсиянома бермаган бўлиш керак шундан кейин, сиз телефон орқали СМС тарзида келган интернет ҳавола (ссылка, линк)га ўтиб, телефон рақамни тўлиқ киритасиз ва бекор қилиш тугмасини босасиз ҳамда келган тасдиқлаш коди киритасиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
59
Ягона электрон платформада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қолдирилган аризалар дастури, йўналиши ва мавсумийлигидан келиб чиқиб алоҳида навбат асосида ҳоким ёрдамчиси томонидан кўриб чиқилади. Ҳоким ёрдамчиси аризаларни кўриб чиқишда дастур, йўналиш ва мавсумийлигини инобатга олиб мустақил тарзда тавсия бериш ҳуқуқига эга.

Мазкур ҳолатда эса ҳоким ёрдамчиси томонидан аризани кўриб чиқишда кечикиш ҳолати мавжуд бўлса, бу вазиятда ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиш лозим.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
56
Рад этилган тақдирда, қарз олувчи томонидан “Smart Market” электрон савдо майдони орқали электрон тарзда имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳамда ҳисобварақ-фактураси дастлаб бекор қилиниши керак. Сўнг мижоз (аризачи) қайта маҳсулот етказиб бериш (таъминот) шартномасини қайта танлов асосида тузиш имкониятига эга бўлади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
67
Сизга келган смсдаги интернет ҳаволага босиб, маълумот манбасига ўтган ҳолда сизнинг аризангиз рад этилгани сабабларини ўқишингиз мумкин. Бундан ташқари электрон калитингиз орқали шахсий кабинетингизга кирган ҳолда ариза ҳолатини текшириб туришингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
55
Ҳа, имкони бор. Ҳоким ёрдамчиси тавсиянома беришдан олдин кредит мақсади ва суммасига ўзгартириш киритса бўлади. Ҳоким ёрдамчиси платформа орқали келиб тушган аризаларга тавсиянома беришда қарз олувчининг яшаш манзилига ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойига чиқиб, қарз олувчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитини ўрганади ва одатда қарз олувчи билан тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилади. Шу жараёнда қарз олувчининг аризасидаги кредит мақсадини ва суммасини ўзгартириш мумкин. 2023 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнида қарз олувчини ID-картадаги (биометрик паспортдаги) биометрик маълумотлар асосида идентификация қилиш йўлга қўйилди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
66
Маҳаллалар кесимида ресурслар шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилиб, тақсимланиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган. Ресурслар тақсимотини ўзгартириш учун шаҳар ва туман ҳокимлиги асослантирган ҳолда ҳар ойнинг 10 санасига қадар маҳаллалар кесимида ресурсларни қайта тақсимлаб, вилоят ҳокимлигига тақдим этиши ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланиши зарур.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X