Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Охирги янгиланиш:  17.Июн.2020 4:32 PM
3156
Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?
26

Ҳар бир истеъмолчи банкка боришидан олдин нималарни билиши керак?

Банк ва молия соҳалари кескин ривожланаётган ҳозирги кунда аҳоли учун молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик даражаларини янада ошириш уларни мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишларига замин яратади.

Даставвал истеъмолчилар шуни ёдда сақлашлари керакки, улар ўзларига мақул келган банк ва банк хизматларини эркин танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бироқ, ҳар бир истеъмолчи банкка боришидан олдин қуйидагиларни билиши фойдали ҳисобланади:

1. Мақсадни аниқлаш

Даставвал сиз банкка нима мақсадда боришингизни аниқ билишингиз керак.

2. Банк хизматларини аниқлаш, таққослаш ва таҳлил қилиш
59

Ушбу босқич сизга вақтингизни тежашга ёрдам беради. Мисол учун, агар сиз банкка кредит олиш ёки омонат қўйиш учун бормоқчи бўлсангиз, сиз масофадан туриб ҳар бир банкнинг интернет тармоғидаги веб саҳифасига кириб фоиз ставкаларини ва шартларни таҳлил қилиб энг мақбул банкни танлашингиз мумкин.

Шунингдек, сиз банкнинг веб саҳифасида жойлаштирилган Call-марказ рақамлари орқали барча банк хизматлари тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Бу эса сизни нафақат ҳар бир банкка бориб вақтингизни кетказишдан сақлайди, балки банкка бормасдан ҳам кредит олишингиз, омонат қўйишингиз ёки бошқа банк хизматларидан фойдаланишингизга ёрдам бериши мумкин.

3. Иш тартибини аниқлаш

Банкка боришдан аввал банкнинг иш тартиби билан албатта танишиб чиқиш лозим, акс ҳолда истеъмолчи тушлик вақтида ёки иш вақти тугаганда келиб ўзининг қимматли вақтини йўқотади.

4. Оператор билан уланиш ва керакли хужжатларни олиш

Истеъмолчи банкка боришидан аввал шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардан бирини ўзлари билан олишлари шарт, ҳамда оператор билан уланиб қўшимча ҳужжатлар ҳақида маълумот олишлари мумкин.


Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Истеъмолчи банкка борганида банк томонидан кўрсатиладиган барча хизматлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри маълумотлар олиш ҳуқуқига эга.
  • Банк билан тузиладиган шартномалар матни истеъмолчилар танловига кўра давлат ёки рус тилида тузилиши мумкин. Шунга кўра, истеъмолчи ўзига матни қулай тилда тузилган шартномани олишга ҳақли.
  • Ҳар бир истеъмолчи банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кредит, депозит, лизинг, банк карталари ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан туриб ўзи билан танишиб чиқиши учун олиб кетишга ҳақли. Бу эса уларга тузиладиган шартнома юзасидан бемалол оилавий қарор қилишларига ёрдам беради.
  • Бундан ташқари истеъмолчи банк хизматлари тўғрисида лўнда, оддий ва равон тилда баён этилган маълумотларни давлат ёки рус тилларида олиш ҳуқуқига эга.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X