Пул билан тўғри муомала ўрнатишнинг 10 та белгилари

Охирги янгиланиш:  30.Дек.2020 7:13 PM
1990
Пул билан тўғри муомала ўрнатишнинг 10 та белгилари
7

Текшириб кўринг, омонат учун пул йиғиш ва молиявий қийинчиликларнинг олдини олишда кўмаклашувчи молиявий одатларга эгамисиз?

  1. Сиз ҳар даромадингиздан бир қисмини ажратиб қўясиз
  2. Агар сиз ҳар даромадингиздан омонатингизни тўлдириб бораётган бўлсангиз, бунинг иккита яхши томони бор. Биринчиси, сиз харажатларни тўғри режалаштирмоқдасиз ва даромадингизни бир қисмини жамғара олаяпсиз. Иккинчиси, омонатингиз ойма-ой ошиб бормоқда.

  3. Сизда бир нечта "ҳамён"лар бор
  4. Сиз молиявий муҳим масалаларда хотира ва вазиятга таянмайсиз. Шу сабабли, пулларингизни кундалик эҳтиёжлар учун банк картасида, форс-мажор ҳолатларида – электрон ҳамёнда, квартира, автомобил ёки дам олиш каби йирик харажатлар учун эса омонат ҳисобварағингизда сақлайсиз.

  5. Сиз қандай тежаш кераклигини биласиз
  6. Кундалик харидлардан пул тежашнинг бир нечта йўлларини биласиз. Масалан, сиз нархни тушириш учун кўп миқдорда маҳсулот сотиб оласиз, супермаркетга эса “оч қорин”га бормайсиз ва сизнинг ўйловсиз харидларни амалга оширишингиз учун дўкон эгалари қўллайдиган барча хийлаларидан хабардорсиз.

  7. Сиз исрофгарчиликдан ўзингизни сақлайсиз
  8. Пулни беҳудага сарфлашнинг бир неча йўллари бор: супермаркетларда пакетлар, ўзингиз билан қаҳва сотиб олиш ва бошқалар. Лекин сиз қайси харажатларни қисқартириш мумкинлигини биласиз.

  9. Харид қилиш рўйхатини тузасиз
  10. Кераксиз харажатлардан қочишнинг энг осон йўли олдиндан керакли нарсаларни кўриб чиқиш ва уни қоғозга ёки телефонингизга ёзиб қўйишдир.

  11. Коммунал хизматлар, солиқлар ва жарималарни ўз вақтида тўлайсиз
  12. Жарималар – интизомсизлик учун молиявий жазодир. Лекин бундай жарималардан барча ҳисобларни ўз вақтида тўлаш орқали осонгина сақланиш мумкин. Сиз бу ҳақида биласиз ва тўловларни ўз вақтида амалга оширасиз.

  13. Сизда молиявий мақсадлар ва уларга эришиш режаси мавжуд
  14. Сиз автомобил ёки квартира учун пул йиғасиз. Шу билан бирга, мақсадга эришиш учун аниқ муддатни белгилагансиз ва жамғарма жадвалига мувофиқ ҳар ойда миқдорни тежаб борасиз. Бундай ёндашув молиявий мақсадингизга эришишингиз учун муваффақият калити ҳисобланади.

  15. Сиз ҳар бир хариддан сўнг сарф-харажатлар ҳисобини юритасиз
  16. Пулларни ақл билан бошқариш қоидаларидан бири молиявий масалаларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди. Аҳамиятсиз бўлсада, ҳар бир харажатни ёзиб борасиз. Бу қайси харажатларга йўл қўймаслик мукинлигини таҳлил қилишга ва қолган кунлар учун харажатларни тартибга солишга ёрдамлашади.

  17. Сиз ойлик ва йиллик бюджетни режалаштирасиз
  18. Йиллик молиявий режа йирик харажатларни соддалаштиради. Сиз муқаррар харажатларни ва қандай миқдордаги пул ўз эҳтиёжларингизни қондириш учун ортишини биласиз, йирик харажатларни тахмин қиласиз ва улар учун пул йиғишни бошлайсиз.

  19. Тўловларни ва харажатларни кузатишни осонлаштирадиган мобил иловалардан фойдаланасиз
  20. Бугунги кунда замонавий ўзгаришлар мураккаб молиявий муносабатларни осонлаштиради. Коммунал хизматлар, давлат хизматлари ва кундалик эҳтиёжлар учун тўловларни амалга оширувчи турли иловалар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари cashback (сумманинг маълум бир фоизини электрон ҳамёнга қайтариш – одатда 1-2%) ни таклиф қилади. Иловаларда шахсий/оилавий бюджетларни ҳисобга олиш учун жуда қулай бўлган даромад ва харажатлар мониторинги таъминланган.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X