“Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танловга аризалар қабул қилиш якунланди

06.04.2022 11:44:25
577
 “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танловга аризалар қабул қилиш якунланди
2022 йил 31 мартдан кейин келиб тушган ариза ва ишлар танловда иштирок этишига рухсат берилмайди

Танловга 31 мартгача 16.000 га яқин аризалар келиб тушди. Танлов ишларини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайнерлик институти ва Интеллектуал мулк агентлигининг мутахассисларини ўз ичига олган танлов ҳайъати тузилади

Ғолиблар 2 босқичда аниқланади:
▫️ 1-босқич: саралаш босқичи - Саралаш босқичида Танлов ташкилий қўмитаси ишларни техник талабларга мослигини текшириб, якуний босқичга ўтказиш учун муносиб ишлар бўйича танлов ҳайъати аъзоларига таклиф киритади

▫️ 2-босқич: якуний босқич - танлов ишлари 2022 йил 1 апрелдан 30 апрелгача Танлов ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда энг яхши иш аниқланади ва интеллектуал мулк агентлиги хизматидан фойдаланган ҳолда “Сўм рамзи” лойиҳаси учун контрафакцияга текширилади. Якуний қарор май ойида эълон қилинади

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Ноиқтисодий йўналишдаги ОТМ талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасида ўқитилган волонтёрларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Ноиқтисодий йўналишдаги ОТМ талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасида ўқитилган волонтёрларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Молиявий саводхонлик бўйича интерактив платформа ишга туширилди

Молиявий саводхонлик бўйича интерактив платформа ишга туширилди

Марказий банк ва IT-парк ўртасидаги ҳамкорлик рақамли молиявий саводхонлик соҳасида амалга оширилади

Марказий банк ва IT-парк ўртасидаги ҳамкорлик рақамли молиявий саводхонлик соҳасида амалга оширилади



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X