Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат ўн биринчи тури

05.10.2021 17:46:35
397
Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат ўн биринчи тури

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат ўн биринчи тури

Беллашувни давом эттирамиз!

Олдинда сизни ўн биринчи кейсга ечим топиш ва бир ҳафта мобайнида қизиқарли жамоавий иш кутмоқда

Ечим топишингиз лозим бўлган ўн биринчи кейс ҳақида қисқача маълумот:

Марказий банк асосий ставкаси - пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади. Банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, Марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ. Шундай қилиб, асосий ставка иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳоли ва бизнеснинг истеъмол ва инвестицион (сармоя киритиш) қарорларига таъсир кўрсатган ҳолда ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида аҳамият касб этади.

Ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилинг, саволларга жавоб беринг ва Марказий банкнинг асосий ставкасининг турли йўналишларга таъсирини кўриб чиқинг.

Кейсни ўрганинг ва креатив фикрлашни намоён этинг!

Ўн биринчи кейсга ўтиш

Кейс бўйича жавобларни жорий йил жорий йилнинг 8-октябрига қадар konkurs.cbu@gmail.com электрон почта манзилига юбориш талаб этилади

Олдинги кейслар бўйича юборилган жавоблар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Барчага омад тилаймиз!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат якунланди!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат якунланди!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатнинг якуний босқичи!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатнинг якуний босқичи!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатининг ўн бешинчи тури "Талаба ҳаётидан бир кун"

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатининг ўн бешинчи тури "Талаба ҳаётидан бир кун"



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X