“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

17.06.2021 16:01:39
540
“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Марказий банк ва 17 нафар тижорат банклари томонидан жорий йил апрель-май ойларида ўтказилган мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган илк таълим лойиҳаси доирасида бутун республика бўйича 130 дан ортиқ мактаблар қамраб олинди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш механизми Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмадаги молиявий таълим элементларини 6 та ўқув фанлари таркибига киритишдан иборат бўлди.

Лойиҳа якунига кўра, “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови бўйича ғолиб деб топилган ўқитувчилар ва умумтаълим мактабларига фахрий дипломлар, қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Математика, инглиз тили ҳамда иқтисодий билим асослари каби фанлар доирасида олиб борилган молиявий саводхонлик дарслари ушбу танловда энг яхши ишлар сифатида эътироф этилди.

Барчага иштирокингиз учун ташаккур!

Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X