Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш

Охирги янгиланиш:  10 Окт 2024 00:00
287
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилди:


—бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

—гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

—микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

а) барча микрокредит берувчилар томонидан камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Бунда кичик тадбиркорлик субъектларини танлаб олишда бошқа талаблар ва мезонлар киритилишига йўл қўйилмайди;

б) 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

  • 5-тоифа учун — 12,5 фоиз;
  • 4-тоифа учун — 13,5 фоиз;
  • 3-тоифа учун — 14,5 фоиз;
  • 2-тоифа учун — 17,0 фоиз;
  • 1-тоифа учун — 18,0 фоиз.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X