Жорий йил 14 декабрь куни Марказий банк ташаббуси билан “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси” ижросига маъсул такшилотлар иштирокида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Учрашув Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Банк-молия академияси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, Тадбиркор аёл ассоциацияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, “Фермерлар мактаби” ва “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартиби доирасида 2021-2022 йиллар давомида аҳоли, жумладан, болалар, ёшлар, хотин-қизлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек,
2023 йилда соҳага доир лойиҳаларни давом эттириш бўйича таклиф ва ташаббуслар тўғрисида ахборот алмашилди.
Учрашув якунида келгусида “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси” доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик соҳалари муҳокама қилиниб, ўзаро келишиб олинди.