Марказий банк томонидан "edutainment" форматида рақамли молиявий хавфсизлик бўйича мусиқий асар яратилди

04.08.2022 11:19:12
177
Марказий банк томонидан "edutainment" форматида рақамли молиявий хавфсизлик бўйича мусиқий асар яратилди
Yorqinxo'ja Umarov - Moliyaviy xatolar | Ёрқинхўжа Умаров - Молиявий хатолар

Марказий банк томонидан "edutainment" форматида рақамли молиявий хавфсизлик бўйича мусиқий асар яратилди

Марказий банкнинг "Молиявий саводхонликни ошириш" лойиҳаси бўйича Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлиги доирасида аҳолининг молиявий хавфсизликни таъминлаш бўйича маданиятини ошириш мақсадида “Молиявий хатолар” номли қўшиқ ва видеоклип ишлаб чиқилди

Қўшиқ сўзлари ва видеоклип сюжети орқали шахсий молиявий маълумотларнинг сақланиши ва молиявий хавфсизликнинг жиддий масалалари оригинал тарзда тингловчига етказилган

Ушбу видеоклип ҳаётий воқеалар мисолида шубҳали молиявий операциялар ва ҳаракатларга эҳтиёткор ҳамда ҳушёр бўлишга ундайди. Композиция таниқли хонанда

Ёрқинхўжа Умаров томонидан ижро этилди - https://youtu.be/Xojz5b-CwTM

Видеоклипни томоша қилинг, қўшиқни тингланг, сўзларни ёд олинг ва молиявий саводхонлигингизни @finlituzb билан биргаликда оширинг!





Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

 "Молия ва биз" 3-сон - Банклар фаолияти қачон тугатилади?

"Молия ва биз" 3-сон - Банклар фаолияти қачон тугатилади?

Инфляция қачон ва нима учун бўлади?

Инфляция қачон ва нима учун бўлади?

Ўзбекистон ва Италия Марказий банклари ўртасида  молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон ва Италия Марказий банклари ўртасида молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорлик ўрнатилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X