Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионат ўн иккинчи тури "Эсдалик тангалар"
Беллашувни давом эттирамиз!
Олдинда сизни ўн иккинчи кейсга ечим топиш ва бир ҳафта мобайнида қизиқарли жамоавий иш кутмоқда
Ечим топишингиз лозим бўлган ўн иккинчи кейс ҳақида қисқача маълумот:
Сиз қачондир Марказий банкнинг эсдалик тангасига инвестицион восита сифатида қараганмисиз? Бундай сармоя қандай истиқболлардаги даромадларни таклиф этади: узоқ ёки қисқа муддатли? Эсдалик тангаларини Ўзбекистондан эркин олиб чиқиш мумкинми ва солиқ декларацияси тўлдириши керакми? Аброрга қайси сармоя воситаси фойдалироқ: йиллик 21 фоиз ставкали банк омонатими ёки эсдалик тангалари?
Ушбу кейсда сиз эсдалик тангаларини қайтариб сотиш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириб, саволларга жавоб беришингиз керак.
Кейсни ўрганинг ва креатив фикрлашни намоён этинг!
Кейс бўйича жавобларни жорий йилнинг 15-октябрига қадар konkurs.cbu@gmail.com электрон почта манзилига юбориш талаб этилади
Олдинги кейслар бўйича юборилган жавоблар ҳозирда кўриб чиқилмоқда
Барчага омад тилаймиз!