Марказий банк «Бутунжаҳон жамғариш куни» (World Savings Day 2021) доирасида эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов эълон қилади

Марказий банк «Бутунжаҳон жамғариш куни» (World Savings Day 2021) доирасида эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов эълон қилади

11.10.2021 10:38:25
338
Марказий банк «Бутунжаҳон жамғариш куни» (World Savings Day 2021) доирасида эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов эълон қилади

«Бутунжаҳон жамғариш куни» (World Savings Day 2021) доирасида эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш танловида иштирок этинг. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар жорий йилнинг
31 октябрига қадар қабул қилинади

Танлов қуйидаги шартлар ва мезонлар бўйича ўтказилади:

  • дизайн жамғарма мавзусига бағишланган бўлиши
  • дизайн муаллиф томонидан чизилган бўлиши ва бошқа ижодкорларнинг аввалги ишларини қайтармаслиги
  • дизайн танга ёки сувенир тўпламларнинг аверс (олд томони) ва реверс (орқа томони) кўринишларидан иборат бўлиши
  • дизайн доира ичига қаламда чизиб (А4 форматда) ёки компьютер графикасидан (CorelDraw, PhotoShop ва Illustrator дастурлари) фойдаланиб тайёрланиши ва тасвирланган ҳар бир элемент аниқ кўриниши лозим

Ишлаб чиқилган дизайнлар муаллифнинг аниқ исми, фамилияси, адреси, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда жорий йилнинг
31 октябрига қадар konkurs.cbu@gmail.com ("WSD Эсдалик тангалар ва сувенир тўпламлари дизайни танлови" хат мавзусига кўрсатилиши шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6) тақдим этилиши сўралади

Тақдим этилган дизайнлар Марказий банкнинг танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши ишлар танлаб олинади

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58, (71) 212-73-56 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Finlit.uz билан молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X