Молиявий саводхонлик бўйича олимпиада саралаш босқичининг натижалари

04.05.2021 16:02:53
746
Молиявий саводхонлик бўйича олимпиада саралаш босқичининг натижалари

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

Жорий йил 30 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида масофавий форматда олий ўқув юртлари 1-3 босқич талабалари ўртасида Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди

Иштирокчилар банк маҳсулотлари ва хизматлари, молиявий хавфсизлик, валюта курси, пул-кредит сиёсати, суғурта, солиқ ҳамда инвестиция соҳалари бўйича молиявий математика элементларини ўз ичига олган 20 та назарий ва амалий йўналишдаги саволларга жавоб беришлари лозим эди

Саралаш босқичида иштирок этиш учун Республикамизнинг 14 та ҳудудлари бўйича 91 та олий таълим муассасаларидан 1 500 дан ортиқ талаба рўйхатдан ўтишди. Саралаш босқичи натижаларига кўра 665 нафар талаба иштирок этди ва улардан 53 нафари Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олди

Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг Республика босқичи иштирокчилари рўйхатини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин

Финал босқичи иштирокчилари диққатига! Олимпиаданинг Республика босқичини ўтказиш бўйича маълумотлар Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича расмий ( @finlituzb) телеграм-каналида қўшимча равишда эълон қилинади

Ижтимоий тармоқларда finlituzb саҳифаларини кузатиб боринг!

Иштирокингиз учун барчангизга раҳмат!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X