Ўзбекистонда “Global Money Week” ҳафталигини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

12.03.2021 20:14:19
431
Ўзбекистонда “Global Money Week” ҳафталигини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

Марказий банк жорий йил 22-28 март кунлари дунё бўйлаб ўтказиладиган “Умумжаҳон пул ҳафталиги”ни (“Global Money Week”) Ўзбекистон Республикасида ташкиллаштириш устида иш бошлади.

Жорий йил 18 февралда Марказий банк томонидан ушбу кампанияни ташкил этиш юзасидан тижорат банклари вакиллари билан муҳокама олиб борилди. “Умумжаҳон Пул Ҳафталиги” доирасида республика миқёсида кенг кўламли таълим ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Марказий банк Ўзбекистонда “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида амалга ошириладиган барча тадбирларни мувофиқлаштиради.

Манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (“Global Money Week”) кампаниясини ўтказишда иштирок этишга  таклиф этилади.

Маълумот учун: Global Money Weekболалар ва ёшларнинг молия бўйича билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган ҳар йили ўтказиладиган глобал таълим кампанияси. Молиявий таълимнинг ҳамда болалар ва ёшларни молия соҳасига жалб қилишнинг муҳим аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида бутун дунёдан турли мамлакатлар иштирок этишади. 2020 йилда ушбу тадбирни олиб боришда 175 мамлакат иштирок этди.

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X