Бугун 23-ноябр куни Марказий банкда “Ноиқтисодий йўналишдаги ОТМ талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасида ўқитилган волонтёрларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда 56 нафар волонтёр-талабалар Марказий банк сертификати ҳамда пул мукофотига эга кобейджинг карталари билан тақдирланди.
Маълумот учун, Марказий банк аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-тадбирларини 3 йилдан буён ўтказиб келади.
Бу йилги тадбирда волонтёрлар сони 190 нафарга етиб, умумий ҳисобда лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ноиқтисодий ОТМларнинг 8 мингдан ортиқ талабалари молиявий саводхонлик билимларига эга бўлди.