Марказий банкнинг эсдалик олтин тангалари ва сувенирлар тўпламлари

Охирги янгиланиш:  09.Авг.2021 3:06 PM
205
Марказий банкнинг эсдалик олтин тангалари ва сувенирлар тўпламлари
2

Марказий банкнинг эсдалик олтин тангалари ва сувенирлар тўпламлари –999,9 асиллик даражасига эга бўлган соф олтиндан тайёрланган.

Сотувга чиқарилган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари рўйхати билан Марказий банк расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Бугунги кунда тўрт хил нарх категориясидаги эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда. Нархлар танга вазнига қараб бир биридан фарқ қилади. Масалан, 50 минг сўм номиналдаги 20 гр. оғирликка эга тангалар нархи, жорий йил 9 август санасида 12,77 млн сўмни ташкил этади. 100 минг сўм номиналдаги 31,1 гр. оғирликка эга тангалар нархи –19,86 млн сўмни ташкил этади.

Шунингдек, ҳар бири 20 граммлик 5 та тангадан иборат (63,88 млн сўм) ва ҳар бири 31,1 граммлик 5 та тангадан иборат (99,34 млн сўм) тўпламлар ҳам мавжуд [1] .

Памятные монеты выпускаются в обращение с сертификатом подлинности, подтверждающим их технические характеристики. Монеты изготовлены качеством “PROOF”.

Мазкур эсдалик тангалар ва сувенирлар тўпламлари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларнинг сотув нархи қимматбаҳо металлнинг жаҳон бозоридаги нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган маржага асосан белгиланади ва Марказий банк томонидан ҳар куни миллий валютада эълон қилинади.

Эсдалик тангалар ва сувенирлар тўпламларни қаердан сотиб олиш мумкин?

Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларида сотиб олиш мумкин. Тижорат банкларининг эсдалик тангалар ва сувенирлар тўпламларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш пунктлари манзили ва тўлиқ рўйхатини Марказий банкнинг расмий сайтида тақдим қилинган билиб олиш мумкин.

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини қайтариб харид қилиб олиш тартиби

Эсдалик тангаларни қайтариб харид қилиб олиш Марказий банк расмий сайтида кўрсатилган эсдалик тангаларининг сотуви ташкил қилинган тижорат банклари орқали қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Эсдалик танга эгаси ўзига қулай бўлган тижорат банкига мурожаат қилиши ва эсдалик тангани сертификати билан бирга тақдим этиши лозим. Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини қайтариб харид қилиб олишда жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида далолатнома расмийлаштирилади. Бунда юридик шахснинг вакили эсдалик тангаси ва сувенирлар тўпламини тасарруф этиш ҳуқуқи борлиги тўғрисидаги ишончномани тақдим этиши керак. Далолатнома уч нусхада тузилади ва улардан бир нусхаси тижорат банкида, иккинчи нусхаси эсдалик танганинг ва сувенирлар тўплами эгасида ҳамда учинчи нусхаси техник экспертиза ўтказилиши учун эсдалик тангаси ва сувенирлар тўплами билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилади.

Ундан сўнг тегишли тижорат банки 10 кун ичида эсдалик тангани техник экспертизадан ўтказиш учун Давлат асиллик даражасини бeлгилаш палатасига топширади. Палата, ўз навбатида, экспертиза ўтказади ҳамда 10 кун ичида натижаларни тақдим этади.

3. Палатанинг техник экспертиза тўғрисидаги хулосасини қабул қилингандан сўнг Марказий банк 10 кун ичида эсдалик тангаларни қайтариб харид қилиб олган тижорат банки орқали эсдалик танга эгаси билан ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини қайтариб сотиб олиш қиймати, уни топширилган кундаги бир грамм қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган чегирмадан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг қайтариб харид қилиб олиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг қайтариб харид қилиб олиш нархи

бу ерда:

∑ — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалари учун сўмда тўланадиган қиймат;

V — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS — бир грамм учун сўмдаги нарх;

D — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирма миқдори (фоизда).

Масалан, сиз бир дона 20 граммлик эсдалик олтин тангангизни 2021 йил 2 август санасида қайтариб сотиш учун тижорат банкларидан бирига мурожаат қилдингиз. Ушбу тангаларнинг ҳар бирининг нархи қуйидагича ҳисобланади:

Ушбу тангаларнинг ҳар бирининг нархи қуйидагича ҳисобланади

Эсдалик олтин танга оғирлиги – 20 грамм;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирма миқдори – 2 %;

Бир грамм олтиннинг нархи

Олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи (ЛБМА фиксинги) – 1 776,60 долл./тр.унц.;

Бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти = 31,1035 грамм;

1 АҚШ доллари учун Марказий банк курси (6 августдаги) – 10 679,39 сўм.

Изоҳ: Ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш мақсадида эсдалик олтин тангаларни сотиш қиймати минггача яхлитланиши мумкин.

Демак, сиз маълум муддат аввал сотиб олган эсдалик олтин тангангизни жорий йил 9 август куни тижорат банкига 11 955 917,5 сўм нархи бўйича сотишингиз мумкин.

Эсдалик тангалар ва сувенирлар тўпламларини қандай сақлаш лозим?

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик тангалари уларга механик шикаст етмайдиган шароитларда сақланиши керак.

Тангаларни таркибида актив кимёвий бирикмалар мавжуд бўлган маиший кимё маҳсулотлари, косметик ва дори воситалари билан бирга сақлаш мумкин эмас. Айниқса, тангаларни хлор, йод ва симоб каби бирикмаларга яқин сақлаш ниҳоятда хавфлидир.

Тангаларни қолибсиз (қаттиқ ва шаффоф капсулалар) поливинилхлориддан тайёрланган альбомларда (рангсиз, шаффоф пластмасса, термопластик полимер) сақлаш қатиян тавсия этилмайди. Поливинилхлорид вақт ўтиши билан ёрилади ва ўзидан хлорорганик бирикмаларни чиқариб, тангаларда яшил доғларни пайдо қилиши ва улар сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, тангаларни банкноталар билан бирга сақлаш ҳам тавсия этилмайди, чунки бўёқ ва қоғозда олтингугурт бирикмалари мавжуд бўлиб, улар танга юзаси қорайишини келтириб чиқариши мумкин.

Эсдалик тангалар ва сувенирлар тўпламлари махсус қаттиқ ва шаффоф капсулалар билан қадоқланган ҳолда сотувга чиқарилган. Улар тангаларни қаттиқ предметларнинг тегиб кетишидан, чанг ва бошқа майда заррачалардан ҳимоя қилади. Тангаларни капсуладан чиқариб юзасини қўл билан ушлаш қатиян тавсия этилмайди. Чунки танганинг силлиқ юзасига тушган бармоқ изларини тозалаш натижасида у шикастлаши мумкин ва аввалгидай ҳолати йўқолиши мумкин. Агар тангани капсуладан чиқариш керак бўлиб қолса, учлари резинали махсус пинцет билан ёки матоли қўлқопда танганинг ёнидан ушлаб чиқарилиши лозим.

Эсдалик тангаларни чет элга олиб чиқиб кетиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ва товарларни олиб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меъёридан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймалар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ўлчамли ёмбилар ва эсдалик тангаларининг қиймати қонунчилик билан белгиланган товарларни чет элга олиб чиқишнинг нормасидан (5000 АҚШ доллари эквивалентидан) ошган ҳолда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш мажбурий ҳисобланади.

Нархлар мақола эълон қилинган вақтда амал қилади




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар
53

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар
20

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?
17

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X