Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Охирги янгиланиш:  11.Фев.2021 11:40 AM
1055
Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?
26

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

"Мен пул учун ишламайман! Пул мен учун ишлайди!"
Роберт Кийосаки «Бой ота, камбағал ота»

Бугунги кунда, Сиз хоҳлаган валютада ҳамда қулай шартларда уйдан ёки ишхонангиздан чиқмаган ҳолда омонат очишингиз мумкин. Бунинг учун банк картаси ҳамда мобил илова бўлиши лозим. Банклар онлайн-омонат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этмоқда.

Бошқа банкка тегишли банк картасига омонат очсам бўладими?

50Банкнинг мобил иловаси орқали бошқа банк картасидан онлайн-омонат очиш имконияти мавжудлиги тўғрисида бевосита мобил илова, банкнинг расмий веб сайти ёки банк ходимларидан билса бўлади. Агар Сиз қизиқаётган банкда омонат очиш имконияти фақат мижозларга тақдим этилса, шунчаки банк картасини очиб, унга пул маблағларини киритинг. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банклар картани масофавий очиш хизматини йўлга қўйган. Бунинг учун шунчаки банкнинг веб сайти ёки мобил иловаси ёрдамида ариза тўлдириб, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) расмини юкласангиз бас.

Онлайн-омонатларга фоизлар қандай ҳисобланади ва тўланади?

Онлайн-омонатларга, оддий омонатларга фоизлар ҳисобланганидек ҳисобланади ҳамда пул банк картасига ёки мобил иловадаги электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун Депозит калькуляторидан фойдаланиш лозим.

Банкдаги барча омонатларни онлайн равишда очиш мумкин?

Бу борада банклар сиёсати жуда хилма-хилдир – “офлайн” режимда очиладиган омонатларни ҳар доим ҳам “онлайн” тарзда очиш мумкин эмас.

Банкдан лицензия қайтариб олинган тақдирда, онлайн-омонатларни қайтариш кафолатланганми?51

Онлайн-омонатларни очишда хотиржам бўлишингиз мумкин, чунки улар омонатнинг ҳар қандай тури сингари, миқдори ва валютасидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланади.

Омонат билан боғлиқ муаммолар юзага келганда нима қилиш керак?

Онлайн-омонатлар ва мобил иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, хизмат кўрсатувчи банкнинг расмий веб сайтида кўрсатилган рақамлар орқали боғланишингиз мумкин.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?
35

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?
26

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?
17

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X