Банкнинг омонат шартномасида нималар бор ва нега уни диққат билан ўқиш керак?

Охирги янгиланиш:  06.Янв.2022 5:56 PM
2881
Банкнинг омонат шартномасида нималар бор ва нега уни диққат билан ўқиш керак?
23

Банкдаги омонат шартномасини олгандан кейин Сиз иккала томоннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, омонат муддати ва шартлари, муддатидан олдин ёпилиши шартлари ва бошқа муҳим маълумотларни топасиз. Шартномани ва унда кўрсатилган барча бўлимларни диққат билан ўрганиш керак, чунки Сиз имзо қўйишингиз билан, барча шартларга рози бўлишингизни назарда тутасиз.

203
Шартномани имзолашдан олдин қуйидагиларга алоҳида эътибор беринг:

Омонат миқдори ва муддати. Омонат миқдори, муддати, фоиз ставкаси кўрсатилган қисмга эътибор қаратиш жуда муҳим. Агар келажакда омонатни тўлдиришни истасангиз, банк ходимидан омонатни тўлдириш имконияти мавжудлиги тўғрисида сўраш лозим.

201Фоизларни ҳисоблаш шартлари ва тартиби. Бу жуда муҳим маълумот, чунки омонат жойлаштирилганда асосий ва қизиқарли қисми фоизлардир. Ҳисобланган фоизлар бир ойдаги кунлар сонига қараб фарқ қилиши ва турли даврлар учун ҳар хил бўлиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир.

Омонатни муддатидан олдин ёпиш. Агар тўсатдан Сизга зудлик билан пул керак бўлса ва Сиз келишилган санадан олдин омонатни ёпишингиз керак бўлса, бу ҳақда банкка бир ойдан кечиктирмасдан хабар беришингиз керак. Бундай ҳолда фоизларни ҳисоблаш тартиби алоҳида пунктда белгиланади.

Муҳим! Омонат тўлиқ муддати бўйича ёки ҳар ой учун фоизларингизни қандай ҳисоблашингиз, омонатни банкдан муддатидан олдин қайтариб олишда қандай ёқотишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида банк ходимидан маслаҳат олинг.

202Реквизитларнинг ўзгариши. Агар Сиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет), фамилиянгизни, мобил телефон рақамингизни ёқотган ёки ўзгартирган бўлсангиз, шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қисқа вақт ичида банкка хабар беришингиз керак (маълумот бериш муддати банкларда фарқ қилади).

Хабардорлик. Банк картасидаги операциялар тўғрисида маълумотни реал вақтда олиш жуда қулай, чунки шу билан ҳисоб ҳолатини кузатиб борамиз. Омонат бўйича ҳам. Шартнома тузаётганда Сиз ушбу хизматга уланиб, фоизлар ва омонат бўйича бошқа операцияларни ҳисоблашда банкдан хабар олиш хизматини танлашингиз мумкин. Хабарларни қуйидагилар ёрдамида олишингиз мумкин:

  • мобил телефон рақамига СМС хабарлар;
  • банкнинг мобил иловаси;
  • электрон почта;
  • банкнинг бошқа коммуникацион канали ёки банк филиалига ташриф буюриш орқали.

200Шартнома муддати. Агар омонатингиз Сизга ҳар куни фойда олиб келишини истасангиз шартнома муддати (омонат муддати) ҳақида унутмаслик керак. Банк Сизнинг банк шартномангиз муддати тугаганлиги тўғрисида Сизга хабар беришга мажбур эмас. Агар Сиз муддатли омонатдан пулингизни олиб қўймасангиз, муддат тугаган тақдирда у талаб қилиб олингунча омонат турига айланади.

Шартнома тузиш пайтида Сиз доимо қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:

  • Банк ходимидан шартнома нусхасини олиш;
  • Эҳтиёткорлик билан шартномани ўрганинг, ўзингиз билан уни олиб кетинг ва оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашинг ва/ёки мутахассислардан маслаҳат олинг;
  • Агар банк томонидан шартнома шартларига бир томонлама ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган бўлса, шартномани имзоламанг.
Ёдингизда бўлсин! Банк фоизларни тўлаш шартларини, комиссия миқдорини ва тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддатини бир томонлама тартибда ўзгартиришга ҳақли эмас. Банк билан шартнома тузгандан сўнг, битта асл нусхани ўзингиз билан сақланг.
Муҳим! Банк хизматлари кўрсатиш шартларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотни тижорат банклари веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг расмий саҳифаларида янгилик кучга киргунга қадар камида 10 кун олдин эълон қилиш керак.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X