"Фойдали" ва "зарарли" кредитлар

Охирги янгиланиш:  12.Фев.2024 5:29 PM
273
"Фойдали" ва "зарарли" кредитлар
2

Ушбу мақола, асосан, кредитлар билан қийин муносабатларга эга бўлганлар учун. Қисқача мисол қилиб келтирсак:

  • кредит тўловлари даромадингизнинг катта қисмини олиб қўядими;
  • қарздорлигингиз бор ва уни тўлаш учун яна ва яна кредит оляпсизми;
  • сизда бир нечта кредит бор ва битта кредитдан олинган пул билан сиз бошқа кредит бўйича қарзларни тўлаяпсизми;
  • кредит картангиздаги пулни худди ўзингизни пулингиздек ҳис қилишга одатланиб қолдингизми?

Демак, кредит сизга эмас, сиз кредитга ишлаяпсиз - бу қарз юкидан қутилиш керак.

Кредит аслида ўзи ёмон эмас, лекин ундан ақл билан фойдаланмаслик молиявий муаммоларга олиб келиши мумкин. Қанчадан-қанча "таътил учун", "тўй учун", "зиёфат учун" ва ҳаттоки “кўнгил очар ўйинларга пул тикиш" (букмекерлик фаолияти) учун олинган кредитлар катта қарзлар билан тугайди, қарздорликни қайтариш учун эса йиллар керак бўлади.

Айтганча, ҳар қандай кўп даромадга эга бўлган инсонлар ҳам кредит тузоғига тушиши мумкин. Жонни Депп, Майк Тайсон, Уитни Хюстон, Николас Кейж каби бойликлари бир неча миллион долларга баҳоланган ва қарзлари туфайли банкротлик ёқасида турган жаҳон актёрларини эслайлик. Уларнинг барчаси ҳар доим ҳам маблағ етарли бўлади деган хаёлда яшардилар. Бундай ҳолларда, фақат иш ҳақига яшайдиган одамлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?

Қарз олиш васвасаси

Келинг, бир тажриба қилиб кўрайлик. Фарзандингизга танлаш имконини беринг: ҳозир битта ширинлик берасиз, агар у ширинликни олмаса 20 дақиқадан сўнг иккинчи ширинликга эга бўлади. У нимани танлайди? Сиз нимани танлаган бўлардингиз?

1960 йилда Стенфорд университетида ўтказилган тажрибанинг номи "Зефир тести" эди. Тўрт ёшдан этти ёшгача бўлган болаларга битта зефир таклиф қилишди, агар бола зефирни олмаса 20 дақиқадан сўнг унга иккинчи зефирни ҳам беришга ваъда беришди. Кейин тадқиқотчилар болаларни танлов қилиш учун ёлғиз қолдирдилар. Болалар ўз ҳиссиётлари билан курашишди: баъзилари зефирларга қарамасликка ҳаракат қилишди ва кўзларини юмишди, баъзилари стулларида айлана бошладилар ёки столни ура бошлашди. Баъзи болалар зефирни дарҳол истеъмол қилдилар, бошқалари эса синов охирига оз вақт қолганда чидолмай едилар. Уларнинг кўпчилиги ҳиссиётга дош бера олмадилар – қўшимча зефирга эса тажрибада иштирок этганларнинг учдан бири эришди.

Бизнинг кредитларга бўлган муносабатимиз ҳам худди шу тажрибага ўхшайди. “Бугун мен ўзимни янги телефон билан хурсанд қиламан, кредитни эса бир амаллаб тўлаб оламан” деб ўзимизни ўзимиз юпатамиз.

"фойдали" ва "зарарли" кредитлар

Йирик компаниялар ва жиддий ишбилармонлар доимий равишда кредитлардан фойдаланадилар ва ундан фақат фойда кўришади. Кредит олишлари билан улар компанияларни кейинги босқичга олиб чиқадилар. Кредит қачон фойдага ёки зарарга хизмат қилишини қандай аниқлаш мумкин?

Ҳаммаси жуда оддий. "Фойдали" кредитлар - бу муҳим стратегик муаммоларни ҳал қилиш, пул ишлаш ёки ривожланишга ҳисса қўшиш имконини берадиган кредитлар. Масалан,

  • Янги камера сотиб олиб, фотограф касбини эгаллаш ва шу орқали кўпроқ пул ишлаш – яхши!
  • Ипотека олиш ва кўчмас мулкка сармоя киритиш - ўз самарасини албатта беради!
  • Кредит пулларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратиш - жуда яхши!

"Зарарли" кредит, аксинча, на фойда, на ривожланиш олиб келади. Янги смартфон ёки қўшимча пояфзал ҳаётингизни ўзгартирмайди, лекин сиз уларни олиш учун кредит оласиз ва ортиқча пул сарфлайсиз. "Зарарли" кредитлар сизнинг молиявий интизомингизни бир неча жиҳатдан бузади:

Сиз бугунги пулингизни кечаги ҳиссиётли харидларга сарфлайсиз. Телефонга эга бўлишдан хурсандчилиги бир неча ҳафтадан кейин ўтиб кетади, модели ҳам эскиради, кредит тўловлари эса ҳали узоқ вақтга давом этади. Ўйлаб қарасак, ушбу пулларни сиз сармояга киритишингиз афзалроқ эди.

  • Сиз даромад олмай туриб қарзга нарсалар сотиб оласиз, ва қарзга яшайсиз.
  • Сиз эркин эмассиз ва бу жуда катта стресс. Сизнинг хаёлингизда доим: агар ишдан бўшатилсам нима бўлади? бахтсиз ҳодиса юз берса-чи?... Бундай ўйлар инсонга қувонч қўшмайди.

Сизда эса қандай кредитлар бор?




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Пенсионерлар учун кредитлар

Пенсионерлар учун кредитлар

Кредит тарихи

Кредит тарихи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X