Пенсионерлар учун кредитлар

Охирги янгиланиш:  28.Июн.2021 5:38 PM
38037
Пенсионерлар учун кредитлар
331

Пенсионерлар қандай кредитлардан фойдаланишлари мумкин, қайси турдаги кредитлар кафилсиз берилади ва яна бошқа саволларга ушбу мақолада жавоб берамиз.

Банклар доимий даромадга эга шахслар ёки пенсионерларга кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишдан олдин ажратиладиган қарз маблағларининг фоизи билан биргаликда қайтарилишига ишонч ҳосил қилади. Бунинг учун қарздор ва кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳақида бир қатор маълумотларни ўрганиб чиқилади, хусусан:

Кредит тарихи: бунда, олдинги кредитлар бўйича тўловларнинг кечикканлиги таҳлил қилинади.

Кредит бўйича тўлов қобилияти: бунда, ўртача ойлик даромад ва унинг доимийлиги инобатга олинади

Қарз юки: бунда, жорий ва олиниши режалаштирилаётган кредит бўйича барча тўловларни қарздорнинг ўртача ойлик даромадига нисбатан фоиздаги улуши ўрганилади. Дейлик, Сизнинг нафақангиз 1,8 млн.сўмни ташкил этса, Сизга ҳар ой 900 минг сўм-1,2 млн.сўмдан кредит тўлови ҳисобланадиган кредит суммасини олишингиз тавсия этилади.

Пенсионерларга ажратиладиган кредитлар бўйича қуйидаги маълумотларга эътибор қаратинг:

Сизга кичик миқдорда, қисқа муддатларда ва таъминотсиз қарз миқдорлари зарурми?

Бундай вазиятда Сиз Халқ банкининг таъминотсиз пенсия-овердрафт кредитидан фойдаланишингиз мумкин. Кредитни ажратиш шартлари:

  • Кредит суммаси – нафақа/пенсия миқдорининг 50 фоизигача, аммо 735 минг сўмгача (БҲМнинг 3 баробаригача)
  • Кредит муддати – 12 ой
  • Фоиз ставкаси – йиллик 14 фоиз
  • Зарур ҳужжатлар – ариза ва пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

Сиз ўзингиз яшаб турган уйингизни таъмирлатмоқчимисиз?

“Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акционерлик жамияти маблағлари ҳисобидан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган жисмоний шахсларга яшаб турган ўзига тегишли хонадонни таъмирлаш учун қуйидаги шартларда кредит ажратилади:

  • Кредит суммаси – 80 млн.сўмгача
  • Кредит муддати – 10 йилгача
  • Фоиз ставкаси – йиллик 17 фоиз
  • Кредит таъминоти – қарздорга тегишли, кредит ҳисобига таъмирланаётган уй-жой
  • Тўлов графиги – аннуитет усулда

Масалан, уй-жойни таъмирлатиш мақсадида 40 млн.сўм кредит олсангиз, ҳар ой 695 минг сўмдан тўлайсиз. Агар кредит тўловлари учун маблағларингиз етмаса, банк шерик қарздорнинг даромдаларини ҳисобга олиши мумкин.

Зарур ҳужжатлар – ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, даромадлари тўғрисида маълумотнома, мавжуд уй-жойларни таъмирлаш учун смета, пудратчи ёки қурилиш моллари сотувчиси билан тузилган шартнома

Шахсий уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар шартномага асосан пудрат қурилиш ташкилотининг ҳисобварағига ёки қурилиш материаллари сотувчи ҳўжалик юритувчи субъектининг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли ажратилади.

Шунингдек, Сиз тижорий кредитдан (микроқарз, истеъмол кредити, автокредит, ипотека кредити) фойдаланишингиз мумкин. Бундай таклифларни, яъни пенсия ёшига тўлган фуқароларга истеъмол кредити, автокредит ва ипотека кредитларини ажратиш бўйича кўплаб хусусий тижорат банклари тақдим этишлари мумкин. 

Бунда, асосий талаб қарздор ва биргаликда қарз олувчиларнинг ойлик даромадлари кредит бўйича тўловларни тўлашда етарли, қарз юки 50-70 фоиздан ошиб кетмаслиги ҳамда ижобий кредит тарихига эга бўлиши зарур. Баъзи хусусий банклар қарз юки 50-70 фоиздан ошиб кетганда, биргаликда қарз олувчи ёки кафилнинг даромадлари бўйича ҳужжатларни талаб этиши мумкин.

Ҳар қандай кредит туридан фойдаланаётганда қарз юкингизни ҳаддан зиёд ошиб кетмаслигига ва Сизга ортиқча муаммоларни юзага келтирмаслигига алоҳида эътибор қаратинг. Бунинг учун эса молиявий имкониятингиз етадиган даражада кредит олиб, банк хизматларидан унумли фойдаланинг.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Пенсионерлар учун кредитлар

Пенсионерлар учун кредитлар

Кредит тарихи

Кредит тарихи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X