Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  23.Июл.2021 2:32 PM
92203
Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?
668

Сиз уй-жой шароитингизни яхшиламоқчимисиз: хонадон сотиб олиш ёки ўз уйингизни таъмирлашни режалаштиряпсизми? Ушбу мақола орқали банк кредитларидан фойдаланиб режангизни амалга ошириш ҳақида билиб оласиз.

Агар сизда юқоридаги молиявий мақсадларга эришиш учун зарур жамғармангиз шаклланмаган бўлса, “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акционерлик жамияти ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредит эвазига режаларингизни амалга оширишингиз мумкин.

Бунинг учун:

  • сизда мурожаат вақтида номингизда бошқа ипотека кредити мавжуд бўлмаслиги зарур;
  • 18 ёшга тўлган ва доимий даромадга эга бўлишингиз лозим;
  • Доимий даромадга эга бўлишингиз керак

Ушбу ресурс ҳисобидан кредитлар қуйидаги мақсадларда ажратилади:

бир хўжаликка (оила) мўлжалланган хонадон (квартира) ёки уй (ҳовли) сотиб олиш:

  • бирламчи бозор;
  • иккиламчи бозор;

яшаб турган хонадон/уйингизни таъмирлаш.

Кредит суммаси чекланганми ва шартлари қандай?

Демак, ушбу икки мақсад бўйича кредит шартлари қуйидагича:

Хонадон/уй сотиб олиш Хонадон/уйни таъмирлаш
Кредитнинг максимал миқдори 400 млн. сўмгача (уй-жойнинг 74 фоизигача) 80 млн. сўмгача
Бошланғич бадал 26 фоиздан кам бўлмаган миқдорда Бошланғич бадалсиз
Кредит муддати 240 ойгача 120 ойгача
Кредит фоизи Йиллик 17,5 фоиз Йиллик 16,5 фоиз
Кредит таъминоти Сотиб олинаётган уй-жой Таъмирланаётган уй-жой

Банк ушбу кредитни сизга ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилиши учун сизнинг кредит тарихингиз ижобий бўлиши лозим, яъни бошқа кредитларингиз бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлишингиз, муддати ўтган жорий қарздорлигингиз бўлмаслиги зарур.

Агар қарз олувчининг ойлик даромади кредит тўловларини қоплашга етмасачи?

Агар сизнинг ойлик даромадларингиз кредит тўловларига етмаса ҳеч хавотир олманг. Сиз ўзингиз билан яшаб турган доимий даромадга эга бўлган яқин қариндошларингизни ўзингизга шерик қарздор қилишингиз мумкин. Бунда, улар ҳам сиз билан тенг миқдорда кредитнинг барча тўловлари бўйича жавобгар бўладилар. Шуни эътиборга олингки, сиз ва биргаликда қарз олувчиларнинг жами ўртача ойлик даромадлари 15 млн.сўмдан ошмаслиги лозим.

Табиийки сизда бундай кредитларни олиш учун банкка қандай ҳужжатлар топшириш кераклиги ҳақида савол бўлса керак:

  • ариза;
  • паспорт нусхаси (қарздор ва биргаликда қарз олувчилар);
  • даромадлар тўғрисида маълумотнома (қарздор ва биргаликда қарз олувчилар).

Юқоридагиларга қўшимча равишда кредитнинг мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

Хонадон/уй сотиб олиш Хонадон/уйни таъмирлаш
Бирламчи бозор Иккиламчи бозор
Пудрат қурилиш ташкилоти билан тузилган дастлабки олди-сотди шартнома мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган хонадон/уйнинг баҳолаш ҳисоботи мавжуд уй-жойни таъмирлаш бўйича харажатлар сметаси мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган мавжуд уй-жойнинг баҳолаш ҳисоботи Пудрат қурилиш ташкилоти ёки қурилиш материалларини сотувчи корхона билан тузилган шартнома
Эътибор қаратинг! Таъмирлаш учун ипотека кредити пудрат қурилиш ташкилотининг ҳисобварағига ёки қурилиш материаллари сотувчи корхонанинг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу кредитларни қайси банклардан олиш мумкин?

“Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ресурслари ҳисобидан қуйидаги тижорат банклари ипотека кредитларини ажратади:

1. Ипотека-банк

2. Саноат қурилиш банки

3. Асака банк

4. Қишлоқ қурилиш банки

5. Турон банк

6. Агро банк

7. Ҳамкорбанк

8. Халқ банки




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Кредит тарихи

Кредит тарихи

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X