Сиз қандай шаклларда мурожаатларни амалга оширишни биласизми?

Охирги янгиланиш:  18.Июн.2020 10:24 AM
2074
Сиз қандай шаклларда мурожаатларни амалга оширишни биласизми?
6

Сиз қандай шаклларда мурожаатларни амалга оширишни биласизми?

Агар банк хизмати истеъмолчиси сифатида ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз, унда сиз Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли Қонунининг 5-моддасига мувофиқ қуйидаги шакл ва турларда мурожаатларингизни амалга оширишингиз мумкин:

06uz


Ёзма мурожаатда:

  • Сизнинг (мурожаатчининг) фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
  • мурожаатингизда давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек
  • мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
  • Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.
  • Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
  • Ёзма мурожаат, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим
  • Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

170

Оғзаки мурожаат бевосита тегишли кредит ёки тўлов ташкилотининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиш орқали амалга оширилади. Бунда сизнинг мурожаатингиз рўйхатга олинади ва сиз ушбу рўйхат рақамини билишга хақлисиз.

Электрон мурожаатни сиз кредит ёки тўлов ташкилотларига уларнинг расмий веб-сайти орқали йўллашингиз мумкин.

07uz

Эслатма! Барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Қонунга кўра ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?

Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X