Қайндай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Охирги янгиланиш:  08.Июл.2020 9:42 AM
749
Қайндай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?
24

“Тежаш” сўзини эшитишимиз билан, яхши кайфият инсонни тарк этади! Қандай қилиб бир вақтнинг ўзида, кам сарф-харажатлар қилиб, тежамкорликдан яхши кайфиятни ёқотмаса бўлади? Аввало ўзингизда тўғри муносабат шакллантиришингиз керак:

  • Иқтисод қилинган пуллар – ишлаб топилган пуллар!
  • Бой одамлар нега бой? – Чунки улар жуда тежамкор бўлади!
  • Арзонроқ сотиб олишингиз тежамкорликка кирмайди. Тежамкорлик – керак эмас нарсаларга сарф-харажатлар қилмасликдир!
Кундалик харажатларни камайтиришга ва ўзингиз ўйлаганингиздан кўпроқ пул тежашга ёрдам берадиган 10 та усулни санаб ўтишга ҳаракат қилдик. Улар:

Тавсия №1

Кунлик даромад ва харажатларингизни қайд этишни бошланг. Бу йўл орқали сиз қанча олишингиз ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз.


Тавсия №2

  • Олдиндан тайёрланган рўйхатга асосан харидларингизни амалга оширинг ва унга амал қилинг! Бу кераксиз харидлардан сизни асрайди;
  • Дўконга бормоқчи бўлсангиз тўқ боринг. Оч қорин билан боришингиз, кераксиз харидларга сабаб бўлиб қолиши мумкин;
  • Пулингизни тежаш ҳамда экология зарар етказмаслик мақсадида ўзингиз билан озиқ-овқат пакетларини олиш эсингиздан чиқмасин;
  • Дўконга бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳозир Ўзбекистондаги кўплаб гипермаркетларда уйга етказиб бериш хизматлари жуда машҳурдир. Бир ҳафталик энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқинг ва буюртма беринг. Бу эса, кераксиз харажатларни олдини олади, дўконга ташрифингиз билан сиз нимадирни кўриб, муҳим буюм бўлмаса ҳам, сотиб олишингиз мумкин.
  • Доим жамғарма ёки чегирма карталаридан фойдаланинг. Бундай карталардан 5%дан 20% гача иқтисод қилишингиз мумкин..

Тавсия №3

  • Коммунал харажатларини камайтиринг! Энергия тежайдиган лампалардан фойдаланинг, кир ва идиш-товоқ ювадиган машиналарни сотиб олинг.
  • Уйингизни тарк этишингиздан олдин барча электр жиҳозларингизни ўчириб чиқинг.
  • Чироқлар, сув, газни фойдаланмаган пайтингизда ўчириб қўйинг.
  • Ортиқча тўловлар амалга оширмаслик учун, коммунал хизматлар ҳисоблагичини ўрнатинг.

Тавсия №4

Нимадир харид қилишингизда сифатга аҳамият беринг. “Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади” деган ибора бор, одатда қиммат лекин сифатли буюмлар харид қилиш вақтида, уларни кўп вақт давомида хизмат қилиши ва тез-тез алмаштириш керак эмаслигига ишонасиз. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, жуда қиммат брендлик буюмларни харид қилиш тавсия этилмайди. Ёдингизда тутинг, бренд учун катта сарф-харажатлар қилмасдан,  эга бўлмаган яхши нарсалар ҳам сотиб олиш мумкин.


Тавсия №5

«Харидни эртага амалга оширинг!». Сиз дўконга ташриф буюрганизда йўлингизда яхши чегирмали маҳсулот кўриб қолсангиз, аммо рўйхатингизда ушбу маҳсулот бўлмаса, лекин шунда ҳам олиш кераклигига ишонсангиз, ушбу харидни эртанги кунга қолдиринг. Бу билан, сизда ушбу буюм қанчалик сиз учун муҳимлиги тўғрисида ўйлаб кўриш имконияти бўлади. Статистика бўйича, одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда, кўп ҳолатларда керак бўлмаган харидлардан воз кечади.


Тавсия №6

  • Кундалик овқатларингизни диққат билан режалаштиринг! Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни ўзингиз уйда тайёрланг.
  • Ярим тайёр маҳсулотлар қилиб қўйсангиз – нафақат пулингизни, балки вақтингизни ҳам тежайсиз.

Тавсия №7

  • Кредит шаклидаги қарз олишга пухта ўйлаб чиқиб кейин қарор қилинг. Ўзингизни бюджетингизни яхшилаб таҳлил қилиб чиққанингиздан сўнг, кредит буйича энг қулай таклифни аниқланг.
  • Бугунги кунда кредит карталари юртимизда тобора оммалашиб кетмоқда. Қанчалик таклифлар яхши туюлмасин, бундай карталарни расмийлаштиришга шошилманг, чунки кредит карталар кўпинча сизга кераксиз бўлган нарсаларни харид қилишга ундайди.

Тавсия №8

  • Доим иш хақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга харакат қилинг. Бир ойда камида иш хақингизни 10% миқдорини сақлашни одат қилинг.
  • Шу билан бирга кутилмаган даромадингизни ҳам сақлаб қолишингизни тавсия қиламиз. Масалан, улар мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағлари бўлиши мумкин.
  • Майда пуллар, танга ва қайтимларингизни ақчадонингизда сақланг, йилнинг оҳирига келиб сезиларли даражадаги пул маблағлар йиғилганига ишонч ҳосил қиласиз.

Тавсия №9

  • Иқтисод қилиб ҳордиқ олиш - бу ҳақиқат. Бунинг учун ҳориж сафарингизни олдиндан режалаштиринг, одатда вақтлироқ тўловларини амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади.
  • Дам олишга четга чиққанингизда, “Барчаси мавжуд” (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.

Тавсия №10

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун кийимларни интернет дўконлардан сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз етарли маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Сабаб, бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилайди.

Юқоридаги тавсиялар орқали, керак ва муҳим бўлмаган харажатларингизни аниқлаб, оилавий бюджетингизни самарали бошқаришингиз мумкин бўлади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Қайндай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?
24

Қайндай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Оилавий бюджет
20

Оилавий бюджет

Мобил молиявий режалаштириш иловалари
20

Мобил молиявий режалаштириш иловалари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X